Фото: Khaama Press
Афғонистоннинг Балх вилояти маркази Мозори Шарифда 28 апрель оқшомида содир этилган иккита портлаш оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди. Терактлар учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси зиммасига олди. Террорчиларнинг ўзи портлашларда 30 киши жароҳатланганини маълум қилган, деб хабар бермоқда Khaama Press нашри.
Ҳужумлар нишони жамоат транспорти бўлган. Балх полицияси ва хавфсизлик бошқармаси маълумотларига кўра, микроавтобусларга портловчи моддалар ўрнатилган. Ҳодиса йўловчилар ифторлик қилиш учун уйларига шошилаётган бир вақтда содир бўлган. Шаҳар полицияси матбуот котиби Асиф Вазирийнинг фикрича, ҳужумлар нишони шиалар бўлган бўлиши мумкин.
Бир ҳафта аввал, 21 апрель куни ИШИД террорчилари Мозори Шарифдаги шиалар масжидига ҳужум қилган эди. Жабрланганлар сони турлича: маҳаллий манбалар 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ва 90 га яқини ярадор бўлганини айтган, «Толибон» вакилларининг баёнотида эса қурбонлар сони камроқ.
22 апрель куни Қундуз шаҳридаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлганди, яна 43 киши жароҳат олган.
Мозори Шариф, Портлаш, Афғонистон, Теракт «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...