Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
«Биз бошқа давлатлар сингари Украинанинг ҳам ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз ва буни очиқ эълон қиламиз, дарахт орқасига бекинмаймиз. Ҳа, Россия билан яхши муносабатда эканимизни инкор этмаймиз. Халқаро ҳуқуқ тамойиллари ҳеч қандай ҳолатда сиёсий устунлик сабаб бузилмаслиги керак», — дея Алиевнинг баёнотидан иқтибос келтирган «Интерфакс».
Агентлик хабарига кўра, Алиевнинг Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёноти Тоғли Қорабоғ атрофидаги можаро фонида янграган. Давлат раҳбарининг фикрича, халқаро ҳамжамият Грузия ва Молдованинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаган, аммо Озарбайжонга бундай муносабат кўрсатмаган.
23 апрель куни Украина президенти Владимир Зеленский Илҳом Алиев Украинани қўллаб-қувватлашини,Киев Озарбайжоннинг Россия—Украина ўртасидаги можарога нисбатан нейтрал позициясини тушунишини айтганди. «Биз нейтраллик мувозанатини тушунамиз, чунки уларда уруш чиқиши мумкин. Аммо биз бундан-да кўпроқ нарса кутяпмиз ва узоқ вақт тушуна олмаймиз, чунки бу биз учун оғир бўлади», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввал Ўзбекистон ва Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдириб, Луганск ва Донецк мустақиллигини тан олмаслигини маълум қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи