07:00 / 30.04.2022
898

Дунёдаги энг қиммат медиа бренд эълон қилинди

Дунёдаги энг қиммат медиа бренд эълон қилинди
Фото: Paul McErlane / Bloomberg
Brand Finance компанияси дунёдаги энг қиммат 50 та медиа бренднинг навбатдаги рейтингини тақдим этди.

Ўтган йилгидек Google энг қиммат медиа бренд деб топилди. Мутахассислар уни 263,4 млрд долларга баҳолади.

Google ўзининг деярли барча даромадини рекламадан олади. Пандемия бошида, реклама берувчилар ўз харажатларини қисқартирганда, ҳолат ёмонлашишига олиб келди.

Аммо, дунё янги меъёрларга мослашгани сайин, реклама бюджетлари очила бошлади, натижада бренд қиймати 2021 йилга нисбатан 38 фоизга ошди.

Иккинчи ўринни Мета Платформсънинг Facebook бренди (101,2 млрд доллар) эгаллади.
Учинчи ўринда Хитойнинг WeChat платформаси (62,3 млрд доллар) бўлди.
Тўртинчи ўринни Хитойнинг TikTok/Doyin бренди (58,98 миллиард доллар) эгаллаб, энг тез ўсаётган брендга айланди.
Бешинчи ўринда жойлашган Disney классик медиабрендларнинг энг қиммати бўлиб чиқди.

Рейтингдаги умумий бренд қийматининг 66 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади.

Аввалроқ TikTok 2021 йилда Google’ни ортда қолдириб, энг оммабоп платформага айлангани ҳақида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг қиммат медиа бренд эълон қилинди