Фото: АBC7
Fox News телеканали Чикагодаги шосселарнинг бирида полиция вертолёти ёрдамида тасвирга олинган видеони эълон қилди. Кадрларда тез ёрдам автомобили патруль машинасидан қочаётганини кўриш мумкин. Жиноятчи 100 километрдан ортиқ масофагача таъқиб қилиб борилган, деб хабар беради Motor.
Тез ёрдам машинасини Чикагода яшовчи 46 ёшли шахс миниб қочган. Воқеадан хабар топган полициячилар зудлик билан уни таъқиб этишга киришган ва бу 128 километр давом этган.
Таъқиб давомида патруль ходимлари машинанинг орқа ғилдирагини тешишга муваффақ бўлган, бироқ бу жиноятчини тўхтата олмаган. Полициядан қоча олмаслигини тушуниб етган эркак машинани шоссенинг ўртасида тўхтатган.
Аввалига у ўзини худди таслим бўлаётгандек тутган. Эркак тиз чўкиб, қўлларини кўтарган. Кўп ўтмай у йўл бўйлаб қочишга киришган. Йўл-йўлакай у бир нечта автомобилни тўхтатишга уринган. Эркакнинг ўйлагани амалга ошмагач, бир нечта полициячилар ва хизмат ити етиб келиб, уни йўлга ётқизган ва қўлларига кишан таққан. Эркак хизмат автомобилини ўғирлаш, шунингдек, полиция ходимларига қаршилик кўрсатишда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июнида Майамида 14 ёшли йигит Lamborghini Urus’ни миниб қочганди. Йўлтанламас эгаси унга скутерда етиб олиб, жиноятчини полицияга топширган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи