Швециянинг Мальмё шаҳрида Пасха байрамида Даниянинг ўта ўнгчи “Stram Kurs” партияси раҳбари Расмус Палудан Қуръони карим китобини ёқиб юборгани ҳақида хабар берган эдик. Онадўли ахборот агентлигининг хабар беришича, Палуданга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Мальмё полиция бошқармаси томонидан берилган аризада Палудан “жамоатчиликнинг нафрат ва ғазаб қўзғатиш жиноятини содир этгани учун” жазоланиши талаб этилмоқда.
Мальмё тумани полицияси бошлиғи Жимми Аркенхайм 2020 йилда ҳам худди шу модда билан Палуданга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини ва ўша пайтда прокурор ишни судга ошириш зарурати йўқ, деб қайтарганини эслатди. Аркенҳайм бу сафар жиноят ишининг бирор баҳона билан ёпилмаслигига ва судга етиб боришига ишонч билдирди.
Дания ва Швеция фуқаролигига эга бўлган Палудан 2017 йилдан бери Даниянинг турли шаҳарларида Қуръони каримни ёқиши туфайли мусулмонларнинг ғазабини қўзғатган эди.
Аввал хабар берганимиздек, Швеция давлат телевидениеси SVT’нинг мухбири Расмус Палудан томонидан Қуръони карим китобини ёқиб юбориш провокациясини танқид қилгани учун ишдан бўшатилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи