Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Қўшма Штатларга кўчиб ўтишни истовчи олий маълумотли россияликлар учун айрим виза талабларини бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Таклифлардан бирига кўра, россияликлар учун ишчи виза олишда иш берувчининг бўлиши талаб қилинмайди. Ушбу ғоя Конгрессга юборилди, деб таъкидлайди Bloomberg.
Мазкур чора фан, технология, машинасозлик ва математика соҳаларида АҚШ ёки бошқа мамлакатларда магистрлик ёхуд докторлик даражасини олган россияликларга тааллуқли бўлади.
АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши вакилининг сўзларига кўра, Вашингтоннинг мақсади Россиянинг юқори технология ресурслари ва технологик базасини заифлаштириш ҳамда АҚШ иқтисодиёти ва миллий хавфсизлигини мустаҳкамлашдан иборат.
Маълумотларга кўра, Россия Украинада «махсус ҳарбий операция» бошлагандан бир ҳафта ўтиб мамлакатни 50 минг – 70 минг нафар IT-мутахассислар тарк этган. Уларнинг айримлари Ўзбекистонга кўчиб келган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда