09:22 / 01.05.2022
1 949

Тўқаев конституцияни ўзгартириб, Қозоғистонда «иккинчи республика» тузишни таклиф қилди

Тўқаев конституцияни ўзгартириб, Қозоғистонда «иккинчи республика» тузишни таклиф қилди
Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди. Ўзгартиришлар асосий қонунинг учдан бир қисмига тааллуқли бўлади ва янги «давлат модели»га олиб келади.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқлари ассамблеяси сессиясида мамлакат конституциясига ўзгартиришлар китишни таклиф қилди.

Оқўрда расмий сайтининг келтиришича, Тўқаев Қозоғистон ҳаётнинг барча жабҳаларида қатъий ўзгаришлар йўлига тушганини таъкидлаган. Шу сабабли мамлакат сиёсий ҳаётини ўзгартирувчи фундаментал характерга конституцияни ўзгартиришлар киритиш зарурияти пайдо бўлган.

«Биз янги давлат модели, давлат ва жамиятнинг ўзаро ҳамкорлигининг янги моделига ўтмоқчимиз. Бу сифатли ўтишни иккинчи республика деб аташ мумкин. Ишчи гуруҳ томонидан асосий қонуннинг 33 та моддасига ўзгартиришлар тайёрланган, бу эса конституциянинг учдан бир қисмини ташкил этади», — деган Тўқаев.

Унинг сўзларига кўра, тегишли қонун лойиҳаси аллақачон Конституция кенгашига киритилган.

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг айтишича, референдум ҳар бир фуқарога «мамлакат тақдирини ҳал қилишдан бевосита иштирок этиш ҳамда Янги Қозоғистонни қуриш ва ҳар томонлама демократиялаштириш томон йўлни мустаҳкамлаш» имконини беради. Тўқаев мамлакатда конституцияга сўнгги марта ўзгартиришлар 1995 йилда, амалдаги конституция тасдиқланган пайтда киритилганини эслатиб ўтди.

«Шундан сўнг «Республика референдуми тўғрисида»ги конституцион қонун қабул қилинди, бироқ у бирор марта амалиётда ишлатилмади. Конституцияни умумхалқ овоз бериш йўли билан ўзгартириш халқнинг хоҳиш истакларини билдиришнинг яққол намойиши бўлади», — деган Тўқаев.

Қозоғистон тарихида икки бор референдум ўтказилган. Биринчиси 1995 йилнинг 29 апрелида ўтказилган ва Қозоғистон президенти ваколатлари муддатини узайтиришга бағишланган. 1995 йилнинг 30 августида ўтказилган иккинчи референдум мавзуси Қозоғистон конституцияси лойиҳаси бўлган.

Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаев конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар парламент ҳамда маслаҳатлар (маҳаллий вакиллик органлари) ваколатини кучайтиришга қаратилганини таъкидлаган эди.

Март ойида мамлакатга йўллаган мурожаатномасида Тўқаев Қозоғистон таркибида учта янги ҳудуд — Абай, Улутов ва Жетисув областлари ташкил этилишини таъкидлаган эди. Айни пайтда Қозоғистон таркибида 14 та област, республикага бўйсунадиган, алоҳида маъмурий бирлик ҳисобланадиган учта шаҳар бор: Нурсултон, Алмати ва Чимкент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев конституцияни ўзгартириб, Қозоғистонда «иккинчи республика» тузишни таклиф қилди