Фото: Anadolu Agency
НАТО мамлакатлари Россиянинг Украинадаги операциясини сиёсий келишув йўли билан тугатишига халақит бериш учун барча ишни қилмоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Россия вазири НАТОнинг ҳаракатларини «икки ёқлама стандартлар ва иккиюзламачиликнинг кўриниши» деб атади.
Унинг сўзларига кўра, Украинага Полша ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари орқали турли қуроллар тўхтовсиз оқиб келмоқда. Буларнинг барчаси «тажовузга қарши кураш» баҳонасида қилинмоқда, аслида эса АҚШ ва Евроиттифоқ Россия билан «сўнгги украиналик қолмагунича» жанг қилмоқчи ва Украинанинг тақдири уларни мутлақо қизиқтирмайди.
Россия ташқи ишлар вазири АҚШ ва НАТО «Украина инқирози ҳал қилинишидан манфаатдор бўлса, ўзларига келиши ва Киевга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиши керак»лигини айтди.
«Украин халқи «Стингер» ва «Жавелин»ларга эмас, гуманитар масалалар ҳал этилишига муҳтож», - деди у.
Лавровнинг фикрича, ғарб мамлакатлари Украина ҳукуматининг ҳаракатларини оқлаш билан нацистларнинг жиноятларига шерик бўлмоқда.
Россия вазири шунингдек, Украина ҳукуматини провокациялардан воз кечишга чақирди.
Сергей Лавров Россия Украина билан музокараларни давом эттириш тарафдори эканлиги, аммо ғарбнинг иғвогарона ҳаракатлари бунга халал бераётганини таъкидлади.
«Ишончим комилки, Киев узоқдаги маслаҳатчилар фикри билан эмас, украин халқи манфаатини ўйлаб иш тутсагина келишувга эришиш мумкин», - дея қўшимча қилди у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда