08:33 / 02.05.2022
1 073

Ўзбекистонга олиб келинаётган тўрт айиқ боласи Россияда ушлаб қолинди

Ўзбекистонга олиб келинаётган тўрт айиқ боласи Россияда ушлаб қолинди
Фото: «Rossaprimavera»
Оренбург яқинидаги Сагарчин қишлоғида Ўзбекистонга енгил машинада қафасда олиб келинаётган тўрт қўнғир айиқ боласи россиялик божхоначилар томонидан ушлаб қолинди.

Ҳужжатларда айиқчаларнинг лақаблари Зита, Гита, Чук ва Гек, дея кўрсатилган.

Ҳайдовчи айиқ болаларини Сизрандаги ҳайвонот боғидан Ўзбекистондаги циркка олиб кетаётганини айтган. Ҳужжатларда айиқчалар сизранлик тадбиркорнинг Ўзбекистон фуқаросига совғаси, деб кўрсатилган.

Ҳайдовчи «Росприроднадзор»нинг айиқларни Россиядан олиб чиқиш ҳақидаги рухсатномасини тақдим этмагани учун божхоначилар юкни ўтказишмаган, шундан сўнг «Контрабанда» моддаси бўйича иш очилган, дейилади хабарда.

Сўнгги кунларда айиқлар трендда: аввалига Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида ноёб турдаги айиқ ва болалари аниқланганди, пича ўтмай ўлдирилган айиқ боласи ҳақидаги хабарлар ҳаммаёққа тарқалди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонга олиб келинаётган тўрт айиқ боласи Россияда ушлаб қолинди