Фото: «Пресс.лв»
Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Максим Марченко Россия Одессанинг «инфратузилма объектларидан бири»га ракета ҳужуми уюштирганини маълум қилди.
«Афсуски, қурбонлар ва ярадорлар бор», — деди у.
Одесса хавфсизлик ва мудофаа кучларининг хабар қилишича, турар-жой биносига берилган ракета зарбаси оқибатида 15 ёшли бола ҳалок бўлган, 17 ёшли қиз эса яраланган. Бинода беш киши бор бўлган.
Зарба оқибатида диний бино зарар кўрди, ёзмоқда «Думская» украиналик ҳарбийларга таяниб. Гап православ черкови ҳақида кетмоқда, деди Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов.
Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати Одессага ташланган ракета оқибатларини бартараф этиш чоғида олинган видеони эълон қилди.
Аввал Россия пасха байрами арафасида Одессага, жумладан, турар-жой биносига ракета зарбалари берган эди. Ўшанда саккиз киши, жумладан, уч ойлик чақалоқ ҳалок бўлган. Владимир Зеленский бўлиб ўтган воқеани изоҳлар экан, буни разиллик деб атаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда