11:19 / 03.05.2022
1 773

"Россия қўшинларининг Украинадаги урушда кўрган йўқотишларини тиклаш учун йиллар керак бўлади"

"Россия қўшинларининг Украинадаги урушда кўрган йўқотишларини тиклаш учун йиллар керак бўлади"
Фото: Meduza
Британия Мудофаа вазирлиги, Украинада содир бўлаётган воқеаларнинг кундалик сарҳисобида, уруш бошлангандан бери Россия Қуролли Кучлари кўрган йўқотишларни баҳолашга ҳаракат қилди.

Британия Мудофаа вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, босқин бошида Россияда 120 дан ортиқ батальон тактик гуруҳлари мавжуд бўлган, бу унинг қуруқликдаги жанговар кучларининг тахминан 65 фоизини ташкил қилади. Май ойининг бошига келиб эса ушбу бўлинмаларнинг чорак қисмидан кўпроғи ишдан чиққан. Россия армиясининг элита бўлинмалари, жумладан, ҳаво-десант қўшинлари бошқаларга қараганда кўпроқ азият чеккан.

«Россияга бу кучларни қайта тиклаш учун йиллар керак бўлади», — дейилади ҳисоботда.

Россия Мудофаа вазирлиги Украинада икки ойдан ортиқ давом этаётган урушнинг бошидан бери Россия армиясининг йўқотишлари ҳақида атиги икки марта хабар берган. Охирги марта бундай баёнот бир ойдан кўпроқ вақт олдин, 25 март куни эълон қилинган эди. Ўшанда Мудофаа вазирлиги 1351 киши ҳалок бўлганини, 3825 киши жароҳатланганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Россия қўшинларининг Украинадаги урушда кўрган йўқотишларини тиклаш учун йиллар керак бўлади"