Фото: hungarytoday
Россиядан нефтга бўлган эмбарго лойиҳасида тақиқ олти-саккиз ой давомида, босқичма-босқич жорий этилишини назарда тутади. Венгрия ва Словакия учун истиснолар бўлади, лекин Чехия ва Болгария ҳам уларни талаб қилиши мумкин.
Еврокомиссия Европа иттифоқига аъзо давлатларга Россияга қарши янги санкциялар пакети лойиҳасини тақдим этди, унда, жумладан, нефть эмбаргоси назарда тутилган. AFP ва Dpa агентликларининг дипломатик доираларга таяниб хабар беришича, Еврокомиссия 4 май, чоршанбага ўтар кечаси Россия нефтини олиб киришни олти-саккиз ой давомида, босқичма-босқич тақиқлашни назарда тутувчи ҳужжатни юборган.
Истиснолар фақат Россия нефтига қарам бўлган Венгрия ва Словакия учун мавжуд. Европа иттифоқи расмийсига кўра, импорт 2023 йил охиригача давом этишига рухсат берилиши керак.
Европалик дипломатларнинг фикрича, Еврокомиссия таклифи янги баҳсга сабаб бўлиши мумкин: Чехия ва Болгария ҳам ўз иқтисодлари Россия нефтига жиддий боғлиқлигини таъкидлаб, истисноларни талаб қилмоқда.
Асосий элементи нефть эмбаргоси бўлган Россияга қарши олтинчи санкциялар тўпламини Европа иттифоқи давлатлари 4 май куни биринчи марта кўриб чиқиши керак. Унинг қабул қилиниши учун Европа иттифоқининг барча 27 давлати бир қарорга келиши лозим, бироқ Венгрия нефть таъминоти чекланса, нефть эмбаргосига вето қўйиш билан таҳдид қилди. Будапешт маълумотларига кўра, Венгрия ўзига зарур бўлган нефтнинг 65 фоизини «Дружба» қувури орқали олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда