
Испаниянинг «Селта» жамоаси ҳужумчиси Санти Мина жинсий зўравонлик қилишда айбдор деб топилган ва суд бугун уни 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган.
2017 йил 16 июнь куни Мина дўсти Давид Голдарнинг фургонига кирган, у пайтда «Валенсия»да ўйнарди. Фургонда бир аёл ҳам бўлган. Мина қизнинг қаршилигига қарамай, унга тажовуз қилган.
Суд бугун футболчини айбдор деб топган ва 4 йиллик қамоқ, 50 минг евро товон пулига ҳукм қилган. Шунингдек, у жабрланувчига 12 йил давомида яқинлашиши тақиқланган.
Дўсти Голдар, у ҳам футболчи, жиноий жавобгарликдан озод қилинган. Ҳозир унга нисбатан жиноятнинг олдини олишда ҳеч нима қилмаган деган даъво киритилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар