
Фото: РИА Новости
НАТО мамлакатларининг Украинага ҳарбий ёрдам ортилган ҳар қандай транспорти Россия ҳарбийларининг «қонуний нишони»га айланади, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
Шойгунинг қайд этишича, Россия армияси Донбассдаги назоратга олинган ҳудудларни кенгайтирди. Унинг билдиришича, россиялик ҳарбийлар фуқароларни ҳимоя қилиш чораларини кўрмоқда, тинч аҳолини жанговар ҳаракатлар бораётган ҳудудлардан эвакуация қилиш учун ҳар куни гуманитар йўлаклар очилмоқда.
У Россия ҳарбийлари Мариупол ҳудудини тўлиқ назоратга олгани, шаҳарга тинч ҳаёт қайтганини қайд этди.
Шойгу украиналик ҳарбийлар Россия томонининг «Азовстал» заводи ҳудудидаги тинч аҳолини чиқариб юбориш тўғрисидаги барча таклифларини рад этаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари Украинани қурол билан таъминлашда давом этмоқда.
«Шимолий Атлантика алянсининг мамлакатга қурол ёки Украина қуролли кучлари эҳтиёжи учун моддий воситалар билан кириб келган ҳар қандай транспорти йўқ қилиш учун қонуний нишон сифатида кўрилади»,- деди Россия мудофаа вазири. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар