07:00 / 05.05.2022
1 798

Украинада чет элдан олиб келинган қурол-яроғ омбори йўқ қилинди

Украинада чет элдан олиб келинган қурол-яроғ омбори йўқ қилинди
Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал-майор Игор Конашенковнинг маълум қилишича, товушдан тез учувчи "Оникс" қанотли ракеталари Одессадаги хориждан олиб келинган қуроллар жойлашган омборхоналарни вайрон қилган.

Унинг тушунтиришича, россиялик ҳарбийлар ҳарбий аэродромдаги логистика марказига ҳужум қилган, у орқали хорижий қуроллар етказилган.
"Маълум бўлишича, ушбу омборхонада “Байрактар ТБ2” учувчисиз аппаратлари, шунингдек, АҚШ ва Европа давлатларидан олиб келинган ракеталар ва ўқ-дорилари сақланган”, — деди генерал.

Бундан ташқари, юқори аниқликда забра берувчи ракеталар Украинанинг олтита ҳарбий объектига зарба берган: қўриқланадиган қўмондонлик пункти, Слатино қишлоғи яқинидаги ўқ-дорилар омбори ва тўртта ҳарбийлар ва техника тўпланган манзиллар, дея давом этди Конашенков.

Махсус ҳарбий операция бошланганидан буён жами 146 та самолёт, 112 та вертолёт, 696 та учувчисиз аппаратлар, 286 та зенит-ракета мажмуаси, 2 783 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 316 та ракеталар, 1255 та дала артиллерия ва миномётлари ва 2590 дона махсус ҳарбий техника йўқ қилинди”, - дея хулоса қилди генерал.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада чет элдан олиб келинган қурол-яроғ омбори йўқ қилинди