Европада бирдамлик худди кунгабоқар ёғи захиралари каби бир зумда тугади: Россия-Украина муносабатларидаги геосиёсий инқирознинг иккинчи ойи ўтиб бормоқда – французлар эса стресс ва ҳорғинликдан шикоят қилишни бошлашган. Вазият кескинлашган вақтда Украинани тарк этишга қарор қилганларни қабул қилиш ташаббусини билдирган Бешинчи республика фуқаролари бошларига ёғилган муоммолардан кутилганидек нолий бошлашди. "Фигаро"да чоп қилинган мақола остида қолдирилган изоҳлар бунинг яққол далили.
Иссиқ сув учун, шунчаки оддий сув учун тўлов бир зумда кўпайиб кетган, зарур нарсалар хариди харажатлари бир неча бараварга ошган. Меҳмонлар, маълум бўлишича (мезбонларни ҳайратга солган – тасаввур қилинг-а), французча бирор бир калимани билишмас экан. Пул харажатларидан ташқари, французларнинг ўзи учун ғоят қимматли бўлган вақтларини сарфлашларига тўғри келар экан. Натижада эса нозик умумфранцуз руҳияти жиддий азоб чекмоқда.
Французлар билан (бошқа европаликлар каби ҳам) сиёсатчилар, уларга ҳисобот берадиган медиа ва бу медиа раҳбарлари ўз она заминидан ҳайдалган миллионларча сурияликларни қабул қилиш талаб этилган вақтда қўлланилган усулни қўллашди (Яқин Шарқдаги Европа геосиёсий ўйинларининг сабаб ва оқибатларига ҳозир батафсил тўхталмаймиз).
Европалик болага ўхшаб кийинган ва чўкиб кетган уч ёшли Айлан Курди сурати Европа қалбини эритган энг таъсирчан калит бўлганди.
“Менинг ўғлим/набирам/жиянимга ўхшаб кичиккина”, - бу раҳмни келтириш сўзлари ўша пайтдаги Германия ва Франция раҳбарларига жамоатчиликнинг миллионлаб сурияликларни қабул қилишга нисбатан бир қарорга келишларига эришишларига имкон берганди.
“Хуш келибсиз, қочоқлар!”
Ёш боланинг фожиали ўлими бугун Европа жамияти фикри дизайни билан шуғулланаётганларга дастур таъминотини яратиш учун барча зарурий қисмларни берди. Бугун бу медиа дастур таъминотини деярли ҳар бир пиар кампанияга ўрнатиш мумкин. Натижалари эса кўриш-қараш қимматга тушадиган бўлади.
Яққол кўриниб турган муаммони кўриб туриб кўрмасликка олиш қобилияти ўзига хос савдо белгиси бўлди, Европа қитъаси ташқи сиёсатининг made in ни. Шунингдек, жавобгарликни ўзгалар зиммасига юклаш, жумладан, оддий европалик солиқ тўловчилар зиммасига юклаш қобилияти.
Ҳар қандай бирдамликнинг чегараси борлиги, сабр тугаши мумкинлиги, қочоқларни қабул қилиш учун пул оила бюджетида етишмаслиги мумкинлиги ҳақидаги тезис эҳтимолий тафтишчилар учун ошкора қувғинликни келтириб чиқариши мумкин.
Шу боис, масалан, Марселда украиналикларнинг круиз кемасида қандай ажойиб ва афсонавий равишда қабул қилишаётгани, уларга қандай ёрдам беришаётгани ҳақида ҳикоя қилиш мумкин. Ҳатто керак ҳам. Бу одамларнинг аҳволи, улар сонини инобатга оладиган бўлсак – 575 киши – олти ой ўтиб кема Ўрта ер денгизига рейсларни қайта тиклаганидан кейин нима кечиши ҳақида ҳикоя қилиб бўлмайди. Боз устига, Марселда уй нархи осмонда эканини эслатишнинг хожати ҳам йўқ.
Ҳақиқий бирдамлик, ҳақиқий сахийлик, яқин кишига бўлган самимий муҳаббат йўқлиги каби бўлмаслиги мумкин ахир. Ўзини кўз-кўз қилиш иштиёқи бор холос. Оқ либосда.
Ҳақиқатнинг оқ либосини кийиш қийин, ҳатто бу либослар бўлган тақдирда ҳам. Умуман олганда бу либослар йўқ бўлса, уларни кийишда қийин иш йўқ. Қироллар ва уларнинг европалик мулозимлари бирдамлик ва сахийлик ғояларини илгариб суриб, натижада қўлларини бурунларига суқуб қолишди. Бу жуда оғриқли бўладиган хом хаёллар билан айрилишнинг бошланиши.
Елена Караева
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда