10:16 / 05.05.2022
1 048

Болгария парламенти Украинага ҳарбий-техник ёрдам беришни маъқуллади

Болгария парламенти Украинага ҳарбий-техник ёрдам беришни маъқуллади
Фото: Болгария парламенти расмий сайти
Болгария Миллий Мажлиси Украинага гуманитар, ҳарбий-техник ёрдам бериш ҳақидаги қарорни маъқуллади. Бу ҳақда Болгария миллий телевидениеси (БНТ) хабар берган.

Мамлакат Украинага Владимир Зеленский сўраган қурол-яроғ, ўқ-дориларни тақдим этмайди. Болгария мудофаа корхоналарида Украина ҳарбий техникасини созлайди, шунингдек, Киев талабларига София имкониятларига мувофиқ гуманитар, молиявий ва ҳарбий-техник ёрдам кўрсатади.

Болгария парламентининг йиғилишида «Ўзгаришларни давом эттирамиз», «Демократик Болгария» ҳукмрон партиялари ва мухолиф «ГЕРБ» партияси томонидан тайёрланган учта ҳужжат лойиҳаси резолюция учун кўриб чиқилган.

Беш соат давом этган муҳокамалардан кейин депутатлар ҳукмрон партия таклифини маъқуллаган ва парламент Болгария Вазирлар кенгашига мандат бериб, Украинага ёрдам кўрсатишга рухсат этган. Парламентдаги 200 нафар депутат ушбу қарорни маъқуллаган, 16 нафар парламентарий қарши чиққан, бир нафари эса бетараф позицияни эгаллаган.

Bloomberg агентлиги Украинага қурол етказиб бериш масаласи Болгария ҳукуматида баҳс-мунозараларга сабаб бўлгани, шу сабабли ҳукмрон партиялар коалицияси Киев ихтиёрига қурол-яроғ етказиб беришни рад этгани ҳақида ёзганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болгария парламенти Украинага ҳарбий-техник ёрдам беришни маъқуллади