16:56 / 05.05.2022
2 064

Украина ҳукумати Россия қўшинлари «Азовсталь» ҳудудига кирганини маълум қилди

Украина ҳукумати Россия қўшинлари «Азовсталь» ҳудудига кирганини маълум қилди
Фото: Reuters
Россия билан музокараларда Украина делегациясига бошчилик қилаётган Олий Рада депутати Давид Арахамия Россия қўшинлари Мариуполдаги сўнгги қаршилик маркази бўлмиш «Азовсталь» заводи ҳудудига кирганини айтди.

«Икки кундан буён заводни штурм қилишга уринишлар давом этмоқда. Россия қўшинлари аллақачон ‘Азовсталь’ ҳудудида», — деди Арахамия заводда қолаётган «Азов» полки командирининг сўзларига асосланиб. Унинг таъкидлашича, 4 май куни кечқурун Украина ҳукумати завод ҳудудида жойлашган ҳарбийлар билан боғланишга муваффақ бўлган.

4 май куни эрталаб «Украинская правда» манбалари «россияликлар заводга бостириб киргани», корхона ҳудудида шиддатли жанглар кетаётгани ҳақида хабар берганди. Нашр украиналик ҳарбийлар «Азовсталь»даги одамлар билан боғлана олмаётганини қайд этган.

Шаҳар ташқарисида бўлиб турган Мариупол мэри Вадим Бойченко 4 май куни Украина телевидениеси орқали «Бугун бизнинг қалъа ҳудудида, ‘Азовсталь’ ҳудудида оғир жанглар кетмоқда» деди.

3 май куни Россия қўшинлари «Азовсталь»га зарба беришни қайта бошлади. «Азов» полки командири ўринбосари Святослав Паламар «зирҳли техникалар, танклар кўмагида завод ҳудудига кучли ҳужум давом этаётгани, катерлар ва кўп сонли пиёдалар ёрдамида десантларни ташлашга уринишлар бўлаётганини» айтган.

Мариупол 1 мартдан бери Россия армияси томонидан қамалга олинган. «Азовсталь» заводида «Азов» полки аскарлари, денгиз пиёдалари, чегарачилар, шунингдек, тинч аҳоли вакиллари қолмоқда, деб ёзади «Украинская правда». 3 май куни Мариуполдан, жумладан, завод ҳудудидан эвакуация қилинган бир гуруҳ одамлар Запорожьега келди.

21 апрель куни Россия президенти Владимир Путин «Азовсталь»га ҳужумни бекор қилишни буюрганди. У буни Россия аскарларининг ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш зарурати билан изоҳлади. «Ушбу саноат зонасини пашша ҳам учиб ўта олмайдиган қилиб қуршаб олинг», — деди у мудофаа вазири Сергей Шойгуга. 4 май куни Шойгу «‘Азовсталь’ заводининг саноат зонасида жойлашган жангариларнинг бутун периметр бўйлаб хавфсиз тарзда тўсиб қўйилгани» ҳақида маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ҳукумати Россия қўшинлари «Азовсталь» ҳудудига кирганини маълум қилди