22:33 / 06.05.2022
1 163

Украинадаги уруш сабабли дунёда озиқ-овқат нархлари рекордга яқинлашди — Bloomberg

Украинадаги уруш сабабли дунёда озиқ-овқат нархлари рекордга яқинлашди — Bloomberg
Фото: Bloomberg
Жаҳонда озиқ-овқат нархлари рекорд даражага яқинлашди. Бунга Украинадаги уруш оқибатида экинлар савдоси тўхтатилгани сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Уруш туфайли Украина экспорти камайди ва дунёдаги энг йирик дон ва ўсимлик ёғи жўнатувчиларидан бирининг таъминотини чеклади. Бу харидорларни бошқа муқобил вариантларни қидиришга мажбур қилмоқда. Баъзи давлатлар эса маҳаллий захиралар тугашидан хавотирланиб, сотишни чеклашга ҳаракат қилмоқда.

Ўғитларнинг юқори нархлари ва об-ҳаво билан боғлиқ ташвишлар глобал экин таъминоти учун таҳдидни кучайтирди. Бу чуқурлашиб бораётган очлик инқирозига олиб келиши мумкин. БМТнинг озиқ-овқат индекси апрель ойида 1 фоиздан камроқ пасайиб, тарихдаги энг юқори кўрсаткичга яқинлашди.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ҳисоботида кўрсатилганидек, асосий маҳсулотлар, жумладан, ўсимлик мойлари, дон, гўшт ва сут маҳсулотлари нархлари пасайган.

Март ойида Россия ҳужумидан сўнг умумий кўрсаткич 13 фоизга ўсди. Бу 2008 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда глобал озиқ-овқат инқирозидан бери рекорд даражадаги энг тез кўрсаткичдир.

Апрель ойида нархларнинг бироз пасайиши қисман сабзавот ёғига талабнинг камайиши ва маккажўхори нархининг тушиши билан боғлиқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинадаги уруш сабабли дунёда озиқ-овқат нархлари рекордга яқинлашди — Bloomberg