Фото: alet.com
Россияда Украина билан ҳарбий низо бошлангандан сўнг минглаб сайтлар блокланди, дея хабар берди инсон ҳуқуқлари бўйича «Роскомсвобода» лойиҳаси. Янгилик нашрлари, ижтимоий тармоқлар, жамоат ташкилотлари, савдо ва IT-компаниялар зарар кўрди.
Россияда Украина билан ҳарбий низо бошланганидан кейин 3000 дан ортиқ интернет сайт - янгиликлар нашрлари, ижтимоий тармоқлар, жамоат ташкилотлари, савдо ва IT-компаниялар блокланди, деб хабар берди пайшанба, 5 май куни «Роскомсвобода» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси. Аксарият онлайн-саҳифаларга кириш Россия Бош прокуратураси талабига биноан чекланди.
Хусусан, март ойида Бош прокуратура Twitter, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларига киришни блоклашни талаб қилди. Уларнинг эгаси - Meta компанияси «экстремистик» деб тан олинган. Тақиқланган ресурслар рўйхатига кўплаб медиа сайтлари ҳам кирди. Айримлари эса Бош прокуратуранинг турли қарорлари билан икки марта блокланди.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, бир нечта онлайн кинотеатрлар ва қароқчилик сайтлари ҳам тақиқланган ресурслар реестрига киритилган. «Роскомсвобода» бунга ушбу сайтларда Украинага алоқадор ижобий маълумотларнинг эълон қилиниши сабаб бўлган, деб ҳисоблайди.
Худди шу сабабга кўра, савдо ва IT-компанияларнинг интернет сайтлари, шунингдек, ўйин сайтлари, жумладан, машҳур S.T.A.L.K.E.R. 2 ўйини сайти ва Chess.com шахмат сайти ҳам тақиқ остида қолди.
«Роскомсвобода» таъкидлашича, блоклаш март ойи бошида кучга кирган «фейклар тўғрисидаги қонун» қабул қилинишидан олдин бошланган. Ушбу қонунга кўра, Россия қуролли кучлари фаолияти тўғрисида ёлғон маълумот тарқатиш 1,5 миллион рублгача жарима ёки 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда