Фото: «Motor»
Кўплаб давлатларда ерости туннеллари хавф юқори бўлган ҳудудлар ҳисобланиб, у ерларда тезлик режими чекланади. Бироқ АҚШ аҳолиси ўзларини шокка солган оптик иллюзия гувоҳига айланишди. Ҳайдовчилардан бири йўлнинг бир қисмини эгаллаган улкан жарликни суратга олиш учун туннелга киришда тўхтаган. Аслида эса у жарлик эмас, балки тўпланиб қолган оддий кўлмак суви бўлиб чиққан, деб хабар беради «Motor.
Эълон қилинган кадрларда туннелнинг бурилиш қисмида автомобиль осонлик билан тушиб кетиши мумкин бўлган улкан ўра ҳосил бўлгандек кўринади. Шу билан бирга, ерости йўлининг айнан шу қисмига яқинлашув жойида хавфдан огоҳлантирувчи ҳеч қандай белги йўқ. Бир неча сония ўтгач, ўртача тезликда ҳаракатланиб келган Toyota ва Аudi «ўра» қаршисида кескин тормоз бериб юборган.
Автомобиллар тўсиқни босиб ўтгач, асфальтдаги чуқур «жарлик» нима экани маълум бўлган — у туннель деворларидан оқиб тушган сувдан ҳосил бўлган кўлмак. Ҳаркатланаётган автомобилларга ҳеч нарса хавф туғдирмаётганини англаган видеоролик муаллифи ҳаракатни давом эттирган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг мартида Буюк Британияда ҳавода «муаллақ турган» кемалар суратга олинганди. Ўшанда бундай оптик иллюзияларни Арктикада мунтазам учратиш мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда