Фото: Anadolu Agency
Қора денгиздаги газ захиралари 45 йилга етади. Бу ҳақда Адолат ва тараққиёт партияси раҳбари ўринбосари, собиқ бош вазир Бинали Йилдирим маълум қилди.
«Ҳозирда Қора денгиздаги газ захиралари миқдори 540 миллиард куб метр деб баҳоланмоқда. Бу фақат бошланиши, яна давом этади. Қора денгиз дунёдаги газга бўлган эҳтиёжни 45 йил давомида қоплай олади», — деди у.
Ўз навбатида, Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмаз Kriter нашрига берган интервюсида мамлакат 2023 йил бошларида мазкур конлардан фойдаланишни бошлашини айтди.
Туркия Қора денгизда йирик газ захиралари топилганини 2020 йилда маълум қилганди. Сакаря конидаги газ миқдори 400 миллиард куб метрдан ортиқроқ эканлиги айтилган.
Маълум қилинишича, Туркия Қора денгиздан газ қазиб олиш ва уни ташишга қарийб ўн миллиард доллар сарфлашни режалаштирган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда