07:00 / 08.05.2022
1 579

Украина «Азовстал» ҳудудидаги тинч аҳолининг барчаси олиб чиқилганини маълум қилди

Украина «Азовстал» ҳудудидаги тинч аҳолининг барчаси олиб чиқилганини маълум қилди
Фото: AP
Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук «Азовстал» корхонаси ҳудудидаги тинч аҳоли олиб чиқилганини маълум қилди.

«Президент буйруғи бажарилди: "Азовстал"даги барча аёллар, болалар ва кекса ёшдагилар эвакуация қилинди. Мариупол гуманитар операциясининг ушбу қисми якунига етди», - деб ёзди Верешчук ўз Telegram-каналида.

2 май куни «Азовстал» заводидан 101 киши эвакуация қилингани айтилганди. БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг маълум қилишича, 6 майга ўтар кечаси завод ва атрофдаги ҳудудлардан 500 нафарга яқин тинч аҳоли вакиллари эвакуация қилинган.

Россия мудофаа вазирлиги тинч аҳоли эвакуация қилиниши учун 5, 6 ва 7 май кунлари гуманитар йўлак очилишини билдирган. 7 май куни яна 50 киши завод ҳудудидан олиб чиқилгани хабар қилинди.

Россия президенти Владимир Путин 21 апрел куни Сергей Шойгу билан Кремлда учрашган ва «Азовстал» заводи ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга буйруқ берганди. «Ертўлаларда эмаклаш шарт эмас. Ҳудудни блокланг, шундай қилингки, пашша ҳам учиб ўтолмасин», деганди Путин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина «Азовстал» ҳудудидаги тинч аҳолининг барчаси олиб чиқилганини маълум қилди