14:00 / 08.05.2022
1 248

Пенсия жамғармаси Илон Маскни судга берди

Пенсия жамғармаси Илон Маскни судга берди
Фото: «Caliber»
Американинг Орландо шаҳри (Флорида штати) полициясининг пенсия жамғармаси дунёнинг энг бой кишиси Илон Маскни судга берди. «The Guardian» ёзишича, Маскнинг «Twitter»ни сотиб олиш нияти уларга маъқул эмас.

Гап шундаки, ушбу жамғарма ҳам «Twitter» акциядорлари қаторида бор. Жамғарма вакиллари Делавэр штати судига киритган даъвода кўрсатилишича, штат қонунларига кўра, акцияларнинг учдан икки қисмининг эгалари битимни илгарироқ маъқулламаган тақдирда, Маск компанияни камида 2025 йилгача ўзиники қила олмайди.

Учдан икки қисм акцияларнинг эгалари, жумладан, «Morgan Stanley» молиявий конгломерати (8,8 фоиз) ва ижтимоий тармоқ асосчиси Жек Дорси (2,4 фоиз) битимни муддатидан аввал тасдиқлашга рози бўлишса, Маскнинг юмуши енгиллашиши мумкиндек, аммо...

Қонунга кўра, битим кечикиши мумкин, негаки Маскда «Twitter»нинг 9 фоиздан кўпроқ (9,2 фоиз) акцияси мавжуд, юридик жиҳатдан у «манфаатдор акциядор». Даъвогарлар Маскнинг ана шу нозик жойидан ушлашди.

«Twitter» орландолик пенсионерларнинг судга арзи борасида муносабат билдирганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг охирларида Илон Маск «Twitter»ни 44 миллиардга тўлиқ сотиб олишга келишганини маълум қилганди. Ўтган йили «Twitter» 5 миллиард доллар даромад қилган, Маск 2028 йилда компания 26,4 млрд долларлик даромадга чиқишига ваъда берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пенсия жамғармаси Илон Маскни судга берди