Путин кимларни Ғалаба куни билан табриклади?

Путин кимларни Ғалаба куни билан табриклади?
Фото: «РИА Новости»
Россия президенти Владимир Путин 13 давлат раҳбарлари ва фуқароларини ҳамда Украина ва Грузия халқларини Ғалаба куни билан табриклади. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилди.

Путин давлат раҳбарлари ва фуқароларини табриклаган мамлакатлар: Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон.

Қолаверса, деярли тан олинмаган ҳудудий шаклланмалар — Абхазия, Жанубий Осетия, Донецк ва Луганск раҳбарлари ва аҳолисига Путиннинг табриги юборилган.

Украина ва Грузияга Путиннинг табрикномаси ўзгача йўлланди: бу мамлакатларнинг фақат «халқлари» қутланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар