
Урушнинг 73-кунида Мариуполдаги «Азовсталь» заводи ҳудудидан барча аёллар, болалар ва қариялар эвакуация қилинди, дея хабар берди Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 5 майдан 7 майга қадар заводдан 51 киши олиб чиқилган.
Жами 300 га яқин тинч аҳоли «Азовсталь»дан эвакуация қилинган. Россия авиацияси Луганск вилояти Белогоровка қишлоғида 90 киши яширинган мактабга зарба берди. Одамларнинг 30 нафари қутқариб олинди, камида иккитаси ҳалок бўлди, қолганларининг тақдири ҳозирча номаълум, аммо улар ҳалок бўлган бўлиши мумкин, дейди Украина расмийлари.
Киев

Киев вилояти, Макаров қишлоғи яқинида вайрон қилинган рус танки устида турган қизча.
Фото: Reuters
Харьков вилояти

Файласуф ва шоир Григорий Сковороданинг адабий-мемориал музейидаги куйиб кул бўлган нарсалар. Музей Россия томонидан бомбардимон қилинган. Сковородиновка, Харьков вилояти.
Фото: Reuters

Музей ходимлари Сковорода ҳайкалини харобалар ичидан олиб чиқмоқда.
Фото: Reuters

Харьков вилоятидаги Украина артиллерияси.
Фото: EPA
Донбасс шимоли

Луганск вилоятининг Лисичанск шаҳрида яшовчи фуқаро электр кабелини қайта улаш учун устунга чиқмоқда. Шаҳарда 12 кундан бери электр токи йўқ.
Фото: AFP

Донецк вилоятининг Баҳмут шаҳрида ракета снаряди келиб тушишидан ҳосил бўлган ўра. Аввал бу ерда турар жой биноси бўлган.
Фото: Reuters

Баҳмутлик икки кишининг жасади дафндан олдин. Шаҳар бўйлаб ракеталардан зарба берилган.
Фото: Reuters

Баҳмутда ракета зарбасидан кейин пайдо бўлган ўра.
Фото: AP Photo

Кўнгилли Северодонецк аҳолиси учун гуманитар ёрдам тарқатиш пункти омборидан озиқ-овқат маҳсулотларини туширмоқда. Озиқ-овқатлар ҳар куни етказиб берилади.
Фото: AFP

Северодонецкда яшовчи эркак гуманитар ёрдам тарқатиш пунктидан озиқ-овқат олиб кетмоқда
Фото: AFP

Северодонецкда 65 ёшли аёлнинг квартираси беш кун аввал ўққа тутилиб вайрон бўлган. Аёл ҳозир уйи яқинида ташландиқ машинада яшамоқда.
Фото: AFP «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар