Россиянинг Lenta.ru сайтида кутилмаганда мамлакатнинг Украинада олиб бораётган урушини қораловчи хабарлар пайдо бўлди. Сайтнинг икки ходими бу ўзига хос «норозилик акцияси» учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Одатда Кремль қарашларидан четга чиқмайдиган сайтда 9 май куни Путин танқид қилинган ва урушга қарши 10 та хабар пайдо бўлди. Хусусан, «Путин XXI асрдаги энг қонли урушлардан бирини бошлади», «Зеленский Путиндан яхшироқ бўлиб чиқди», «Россия элитаси арзимас ва заиф экан», «Владимир Путин бечора диктатор ва параноикка айланиб қолди», «Россия бутун дунёни йўқ қилишга таҳдид қилмоқда» сарлавҳали хабарлар эълон қилинди.
Таҳририят бу хабарларни тезда ўчирди, аммо сарлавҳалар кўринган биринчи саҳифани кўпчилик архивлашга ва скриншот олишга улгурди.
Аввалига сайтни бузиб киришгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо кейинчалик қатор маҳаллий нашрлар хабарларни сайт ходимлари жойлагани, тўғрироғи, сайтда эълон қилинган бошқа хабарлар ўрнига юқоридаги сарлавҳадаги каби мақолалар алмаштириб қўйилгани ҳақида хабар берди.
Барча «номақбул хабарлар» остида матн таҳририят нуқтайи назарини ифода этмаслиги айтилиб, «акция» учун масъулиятни сайтнинг иқтисодий бўлими раҳбари Егор Поляков ҳамда бўлим муҳаррири Александра Мирошинкова ўз зиммасига олган.
Ижтимоий тармоқда Lenta.ru'даги бу воқеаларни Россия федерал телеканалидаги «Время» кўрсатуви жонли эфирида урушга қарши баннер кўтариб чиққан Марина Овсянникованинг исёнига қиёслашмоқда.
ОАВда Егор Поляковнинг мурожаати экани айтилган матн пайдо бўлди. «Бу ҳакерлар ҳужуми эмас, бизнинг билиб қилган ишларимиздир. Бу ишни анча аввал қилмоқчи эдик, аммо баъзи сабаблар билан қила олмадик. Бу ишни қилишимизнинг асосий сабаби – виждон», дейилади баёнотда.
У урушга қарши бўлганлар бирлашишини сўраган. «Биз жуда кўпчиликмиз, шу сабаб Саша билан бу энг тўғри иш бўлади деган қарорга келдик. Буларни ўзим ёздим, мен билан аллақачон суҳбат ўтказишди. Ортиқ Лентада ишламасак керак», деган у.
Lenta.ru Россиядаги тезкор хабарлар бериб борувчи машҳур сайтлардан бири ҳисобланади. 2014 йилда сайт таҳририяти тўлалигича ўзгарган. Ўшанда Россия Қримни эгаллаб олгач, Галина Тимченко бошчилигидаги журналистлар таҳририятдан кетган ва бу жамоа Meduza нашрига асос солган. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда