00:01 / 10.05.2022
1 078

Франция собиқ бош вазири тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди

Франция собиқ бош вазири тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди
Фото: AFP
Франция собиқ бош вазири Франсуа Фийон хотинини сохта равишда ишга жойлаштиргани иши бўйича тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди, у бунинг бир йилини қамоқда ўтайди. Бу ҳақда BMF телеканали хабар берди.

Унинг хотини Пенелопа Фийон шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Қайд этилишича, Пенелопа Фийон эри бир неча йил давомида парламент қуйи палатасида депутат бўлиб ишлаган вақтида унинг ёрдамчиси сифатида қайд этилган ва ноқонуний тарзда 500 минг евро маош олган.

Франсуа Фийон 2007-2012 йилларда Франция вазирлар маҳкамасига раислик қилган.

Фийон 2016-2017-йилларда президент сайлови пойгасида иштирок этган ва эҳтимолий ғолиблардан бири деб ҳисобланган. Бироқ юқоридаги айблов сабабли пойгадан чиққан.

Париж суди 2021 йилдан Фийонни мазкур иш бўйича айбдор деб топган ва беш йилга озодликдан маҳрум қилганди. У икки йилни қамоқда ўтказиши лозим эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция собиқ бош вазири тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди