Фото: Reuters
Боливиянинг маҳбуслар кўп қамоқхоналарида китоб ўқиш орқали қамоқ муддатини бир неча ҳафта ва кунларга қисқартиришга имкон берадиган «Панжара ортидаги китоблар» дастури ишга туширилди. Дастур саводхонликни ошириш ва маҳбусларга умид бериш мақсадида бошланди. Боливияда ўлим жазоси ёки умрбод қамоқ жазоси йўқ, лекин суд тизими суст ишлаши сабабли кўп вақт қамоқда қолиб кетиш мумкин.
Айни пайтда дастур таълим учун ресурслари бўлмаган, ижтимоий ёрдам дастурлари билан интеграция қилинмаган 47та қамоқхонада амал қиляпти. Ҳозиргача 865 нафар маҳкум ёзиш ва ўқиш маҳоратини яхшилаш устида ишламоқда. Улар орасида ҳали эндигина савод чиқараётганлари ҳам бор.
Human Rights Watch Боливия қамоқхоналарида маҳбуслар ҳаддан ташқари кўп ва санитария ҳолати талаб даражасидамас. Маҳкумлар тиббий хизмат ёмонлиги сабаб намойишлар ҳам уюштиришган. Бу ҳолатда маҳкумлар учун ўқишни ўрганиш орқали жазо муддатини камайтириш қамоқхона деворларидан қочиш каби бўлиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда