date
views 1 330

Россия Одессага авиазарбалар берди

Россия Одессага авиазарбалар берди
Украина ҳарбийларига кўра, Россия Одессадаги савдо маркази ва омборга ракета зарбалари берган. Ҳужум натижасида бир ҳарбий ҳалок бўлган, бир қанча жароҳатланганлар бор. Одесса маъмурияти тинч аҳоли орасида қурбонлар борлигини қайд этмаган.

Европа Кенгаши президенти Чарлз Мишел ва Украина бош вазири Денис Шмихалнинг Одессадаги учрашуви ракета ҳужуми туфайли тўхтатилган. Музокараларнинг кейинги манзили очиқланганича йўқ.

Украина президенти Владимир Зеленский порт шаҳарга ташланган ракеталар фонида халқаро сиёсий кучлардан яна бир бор ёрдам сўради: «Дунё нацизм устидан қозонилган ғалабани нишонлаётган бир даврда биз янги ғалаба сари ҳаракат қилишимиз керак».

Киев ва Москва ўртасидаги муносабатлар беқарорлигича қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Одессага авиазарбалар берди