Фото: Alexander Ermochenko/Reuters
Литва сейми (парламент) Россиянинг Украинага бостириб киришини геноцид, Россияни эса террорчи давлат деб тан олинган резолюцияни қабул қилди.
Резолюция матнида таъкидланишича, «РФ қуролли кучлари ва унинг ёлланма аскарлари Украина ҳудудида, жумладан, Буча, Ирпен, Мариупол, Бородянка ва Гостомелда ҳарбий жиноятлар содир этмоқда».
Сеймнинг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинган ҳужжатда айтилишича, Россиянинг Украинадаги мақсади украин халқини йўқ қилишдан иборат.
Литва парламенти Россия қуролли кучларининг Украинадаги ҳаракатларини «геноцид» деб атади.
Ҳужжатда таъкидланишича, «Россия Федерацияси терроризмни қўллаб-қувватлайдиган ва амалга оширадиган давлат ҳисобланади».
Литва парламенти барча айбдорларни жавобгарликка тортиш ҳамда Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини тергов қилиш ва баҳо бериш учун махсус жиноий трибунал тузишга чақирган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда