Фото: Global Look Press
АҚШ президенти Жо Байденнинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин ҳозирда Украинадаги урушдан чиқишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда у Вашингтон яқинида бўлиб ўтган хайрия тадбирида сўзлаганида гапирди, деб ёзмоқда Reuters.
Байденнинг айтишича, Путин Россиянинг Украинага босқини НАТО ва Европа Иттифоқини парчалайди, деб янглишган. Бунинг ўрнига АҚШ ва кўплаб Европа давлатлари Украина тарафини олди.
Байден у ҳисоб-китобли одам сифатида биладиган Россия президентининг ҳозирги вазиятдан «айни вақтда чиқиш йўли йўқ», деган хавотирдалигини айтди. АҚШ президентининг қўшимча қилишича, унинг ўзи «бу борада нима қилиш кераклигини аниқлашга уринмоқда».
Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг Ғарб давлатлари Россияга қарши бир қанча санкциялар пакетини жорий қилди ва Украинани, жумладан, қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлади.
Пентагоннинг 6 май ҳолатидаги ҳисоб-китобларига кўра, уруш бошлангандан бери биргина АҚШ Украинага 3,8 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам юборган. 9 май куни Байден ленд-лиз дастури доирасида Украинага қурол етказиб бериш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонун АҚШ президентига «Украина аҳолисини Россия ҳарбий босқинидан ҳимоя қилиш ва бошқа мақсадлар учун» қурол-яроғ етказиб бериш бўйича Киев билан келишувлар тузишда кенгайтирилган ваколатларни беради. Бошқача айтганда, ҳужжат Украинага ҳарбий ёрдам етказишни тезлаштиради ва соддалаштиради.
Қонун орқали Байден АҚШга Украина ҳукумати ёки «Россиянинг Украинага босқинидан жабр кўрган бошқа Шарқий Европа давлатлари расмийларига ушбу мамлакатларнинг мудофаасини яхшилашга ёрдам бериш учун» соддалаштирилган ҳарбий жиҳозлар беришни буюриши мумкин.
Кремлнинг таъкидлашича, Ғарб давлатларининг ҳаракатлари, жумладан, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш «операциянинг тез якунланишига ҳисса қўшмайди, бироқ шу билан бирга, махсус ҳарбий ҳаракатлар давомида қўйилган мақсадларга эришишнинг олдини олишга ҳам қодир эмас».
9 май куни Путин Россиянинг Украинада «махсус операция» ўтказиш бўйича барча режалари амалга ошаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, Россия Донбасс «муаммосини» тинч йўл билан ҳал қилиш учун энг кичик имкониятдан ҳам фойдаланган бўларди, «лекин Россияга бундай имкониятни қолдиришмаган». “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда