Фото: «ТАСС»
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уруш бошланганидан бери Украинадаги 200 та тиббиёт муассасасига ҳужум уюштирилганини тасдиқлайди. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус маълум қилди ва Россияни урушни тўхтатишга чақирди.
6 май куни ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Украинага келган. У Россия босқинидан жабр кўрган украиналикларга зарур ёрдам миқдорини баҳолаган. Украинага икки кунлик ташрифидан сўнг Киевда нутқ сўзлаган Тедрос кўрган ва эшитганларидан чуқур таъсирланганини айтди. Гебрейесус тиббиёт муассасаларига ҳужумларни тўхтатиш кераклигини айтди.
«Украинага биз етказиб бера олмайдиган ва унга бошқалардан кўра кўпроқ керак бўлган битта дори бор — тинчлик. Шунинг учун биз Россияни бу урушни тўхтатишга чақиришда давом этамиз», — дея қўшимча қилган у.
Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ташкилот Украина соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлашда давом этади.
«Бу ерда ўтказган вақтим шахсан менга катта таъсир кўрсатди. Уруш зонасида ўсган одам сифатида мен Украина халқининг ҳис-туйғуларини жуда яхши тушунаман. Мен бу таъсирни биламан, урушнинг вайронагарчиликларини биринчилардан тушунаман, Россия Украинага бостириб кирганида қаттиқ қайғуга тушганман», — деди Гебрейесус. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда