Украинадаги уруш 76 кундан бери давом этмоқда. Украина Россия газининг учдан бир қисмини Европага транзит қилишни тўхтатди. Россия Мудофаа вазирлиги Попасная шаҳри «тозаланган»дан сўнг Луганск вилоятининг маъмурий чегарасига етиб борганини маълум қилди (вилоят раҳбарияти буни тасдиқламаган).
«Азов» полкининг Telegram-канали «Азовсталь» ҳимоячиларининг суратларини эълон қилди — улар оғир жароҳатлар билан, қўллари ва оёқлари кесилган ҳолда қолмоқда. Литва парламенти Россияни «террорчи давлат» деб эълон қилди. Meduza 10 май куни уруш зонасидан олинган суратларни эълон қилди.
Запорожье
Украинанинг энг йирик металлургия корхоналаридан бири «Запорожстал»даги пўлат эритувчи. Завод уруш хавфини ҳисобга олган ҳолда қурилган. Унинг ерости бункерлари омон қолиш учун барча зарур нарсалар: озиқ-овқат ва сув захиралари, электр генераторлар ва ўтин ёқиладиган печлар билан таъминланган.
Фото: AFP
Мудофаа баталонининг штаб-квартирасида тушлик қилаётган аскар.
Фото: Sopa Images
Донбасс шимоли
Максимиляновка қишлоғидаги йўлда мина борлиги ҳақида огоҳлантирувчи белги. Бу ерда Россия ҳарбийлари зарбаларидан кейин портламай қолган снарядлар аниқланган.
Фото: AP Photo
Луганск вилояти Попасная шаҳридаги бозорда Луганск ҳарбий хизматчиси. Отишмалар оқибатида бозор ёниб кетган. Ҳозир шаҳар ЛХР назорати остида.
Фото: «ТАСС»
Украиналик ҳарбий ошпаз дала госпитали ошхонасида танаффус вақтида машқ қилмоқда. Попасная
Фото: EPA
Украина Қуролли Кучлари бўлинмаси ярадор аскарга биринчи ёрдамни кўрсатмоқда. Лисичанск.
Фото: AFP
Лисичанск яқинидаги далага тушган снаряд.
Фото: AFP
Мариупол
«Азовсталь» заводи — амалда Россия томонидан ишғол қилинган Мариуполдаги сўнгги қаршилик маркази. Май ойи бошида тинч аҳоли ҳудуддан эвакуация қилинган. 8 май куни заводни ҳимоя қилаётган «Азов» полки вакиллари «самарали мудофаа учун барча ресурслар сарфлаб бўлингани»ни маълум қилган.
Фото: Telegram
«Азов» жангчиларининг суратлари батальоннинг Telegram-каналида эълон қилинди. «Дунё Мариуполнинг ярадор, жароҳатланган ҳимоячилари қандай шароитда эканлигини кўриши ва чора кўриши керак», — дейилади суратлар остида.
Фото: Telegram
Фото: Telegram
Фото: Telegram
Харьков вилояти
Харьков яқинидаги Олховка қишлоғи йўли четида ётган рус аскарларининг жасадлари. Қишлоқ Украина қўшинлари томонидан эгаллаб олинган.
Фото: AP Photo
Харьковнинг Салтовка туманидаги ўққа тутилган турар жой бинолари.
Фото: Reuters
Харьковда патруллик қилаётган украиналик ҳарбий хизматчи.
Фото: Reuters
Отишмалардан яшириниб мактаб ертўласида яшаётган аёл ибодат қилмоқда. Харьков, Салтовка
Фото: Reuters
Киев
Мудофаа жангчилари Киевдаги паркда патруллик қилмоқда.
Фото: AP Photo Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда