date
views 1 437

Песков Россияда ҳарбий ҳолат жорий этилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди

Песков Россияда ҳарбий ҳолат жорий этилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди
Фото: Эдуард Корниенко / URA.RU / ТАСС
Россияда ёки мамлакатнинг алоҳида регионларида ҳарбий ҳолат жорий этиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

"Йўқ, бундай режа йўқ", - деди Песков журналистларнинг Россия ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этиш режалаштирилгани тўғрисидаги саволига жавобан.

Аввалроқ АҚШ миллий разведкаси раҳбари Аврил Ҳейнс сенатдаги тингловларда Россия президенти Владимир Путин мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиши мумкинлигини айтган.

Россия президенти Владимир Путин 24 февралда Украинада “махсус операция” бошланганини эълон қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Песков Россияда ҳарбий ҳолат жорий этилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди