Фото: «ТАСС»
Украинанинг Россия ҳарбийлари назоратига ўтган Херсон вилоятининг «янги раҳбарияти» Россия президенти Владимир Путиндан ҳудудни Россия таркибига қўшиб олишни сўраш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» Россия давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Хабарда вилоятнинг янги «ҳарбий-фуқаролик маъмурияти» раҳбари ўринбосари деб аталадиган фаол Кирилл Стремоусовдан иқтибос келтирилган.
«Херсон вилояти ҳудудида ҳеч қандай Херсон халқ республикаси ташкил этилмайди, референдумлар ҳам ўтказилмайди. Бу Херсон вилояти раҳбариятининг Россия президентига мурожаатига асосланган ягона фармон ва ҳудудни Россия Федерациясининг тўлақонли ҳудудига киритиш бўйича сўров бўлади», — дейди Стремоусов.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков, Стремоусовнинг сўзларига изоҳ берар экан, «Херсон вилояти аҳолиси ўз тақдирини ўзи белгилаши керак»лигини, бу масала «аниқ ва диққат билан текширилиши ва адвокатлар томонидан баҳоланиши лозим»лигини, чунки «ҳудуд тақдирига оид бундай қарорлар Қримда бўлгани каби мутлақо қонуний равишда қабул қилиниши зарурлиги»ни айтди.
Херсон вилоятида янги «ҳарбий-фуқаролик маъмурияти» ташкил этилгани ҳақида Россия давлат матбуоти апрель ойи охирида эълон қилган эди. У аслида ҳам вилоятда бирон бир бошқарув фаолиятини амалга оширадими ёки йўқми номаълум.
«Янги маъмурият»ни Херсоннинг собиқ мери Владимир Салдо бошқаради. Унинг ўринбосари Кирилл Стремоусов Россия ОАВларида вилоятнинг келажаги гўёки Россия билан боғлиқлиги ҳақида мунтазам баёнотлар билан чиқмоқда.
24 февраль куни Украинада «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилар экан, Владимир Путин Россиянинг режалари «Украина ҳудудларини босиб олиш эмас» деб таъкидлаган эди. Бироқ, Украина ва Россия томонининг кўплаб хабарларига кўра, Россия Херсон вилоятини у ёки бу шаклда ўз назорати остида ушлаб туришни режалаштирмоқда. Вилоят 1 майдан рубль пул бирлигига ўтиши эълон қилинганди. Шунингдек, Meduza Кремлга яқин манбаларга таяниб, май ойи ўрталарида Херсонда Украинадан ажралиб чиқиш ва Херсон халқ республикасини тузиш бўйича референдум режалаштирилаётгани ҳақида хабар берганди.
Украина президенти Владимир Зеленский агар Украина ҳудудларида мамлакатдан ажралиб чиқиш бўйича бирорта «референдум» ўтказилса, Украина Россия билан тинчлик музокараларидан чиқишини айтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда