5 443
Украинадаги урушнинг 77-куни: «Азовстал»даги портлаш ва Харковдаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари
Украинадаги уруш 77-куни ҳам давом этди. Мариуполда «Азовстал» учун жанглар давом этмоқда: Украина Россияга ярадор украин аскарларини россиялик ҳарбий асирларга алмашишни таклиф қилган, аммо ҳозирча жавоб бўлмади. Херсон областидаги «янги маъмурият» регионни Россия таркибига қўшиш ниятини билдирди. Белгород области губернатори Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, Украина томони Солохи қишлоғини ўққа тутган: бир киши ҳалок бўлиб, етти киши яраланган. Украина Миллий гвардияси уруш бошидан буён илк бор ўз йўқотишларини очиқлади: 501 киши ҳалок бўлиб, 1697 киши яраланган.
Украина миллий жамоасининг Германияда «Боруссия» Менҳенгладбаҳ жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви вақтида Мариуполни қутқаришга чақираётган мухлис.
Federico Gambarini/dpa via AP
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлда ҳарбий ҳолат эълон қилиш бўйича режа йўқлиги, «махсус амалиёт» эса режа бўйича кетаётганини айтди.
- Суми областида илк бор россиялик ҳарбий суд қилинади. У украиналик тинч аҳоли вакилини ўлдирган.
- Херсондаги коллабрационистлар ҳукумати Россиядан ҳудудни ўз таркибига қўшиб олишни сўрамоқчи. Кремл барчаси худди Қрим билан бўлгани каби юридик жиҳатдан тўғри амалга оширилиши кераклигини айтди.
- Украина чоршанба куни ўз ҳудудидан ўтган газ қувурларидан бири орқали Россия гази Европага етказиб берилишини тўхтатиб қўйди, бунга ушбу қувур ўтган ҳудуд устидан Россия босқини туфайли назорат йўқотилгани рўкач қилинган.
- Украина «Азовстал»даги ўз ҳарбийлари қуршовдан олиб чиқилиши эвазига россиялик ҳарбий асирларни беришни таклиф қилди. Россия ҳозирча муносабат билдирмади.
- Буюк Британия Швеция ва Финландия билан ташқи таҳдид юзага келганда ўзаро хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги битимни имзолади.
Қуйида 11 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Мариупол
«Азовстал»даги портлаш. Украина Россияга бу ердаги ярадор украин ҳарбийлари учун россиялик ҳарбий асирларни таклиф қилди.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Қочқинларни қабул қилиш пунктида мобил телефонларни қувватлаш жойида смартфонга қараб турган қизлар. Мариуполдан тинч аҳоли вакиллари ва ҳарбийларни эвакуация қилиш бўйича петиция 1,3 миллион имзо тўплади.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Черкасское посёлкаси бомбардимон қилинишидан кейин ҳудудни тозалаётган ишчилар. Донецк области маъмурияти маълумотига кўра, уруш бошидан буён ҳудудда 352 киши ҳалок бўлган. Бу маълумот Россия армияси томонидан буткул вайрон қилинган Волноваҳа ва Мариуполда қурбон бўлганларни ўз ичига олмайди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Приволье қишлоғида ёниб кетган машиналар.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Северскдан бўлган бола Лиман яқинидаги эвакуация автобуси деразасидан қарамоқда
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Буви ва буваси билан Лимандан эвакуация қилинаётган қизча
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Лиман шаҳридан эвакуация қилинаётган одамлар. Украина қуролли кучлари бош штаби маълумотига кўра, россиялик ҳарбийлар ушбу шаҳарга юриш бошлаган.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Славянск яқинида зенит-ракета мажмуаси олдида турган украин ҳарбийлари. 11 май куни АҚШ Украинага ёрдам сифатида қўшимча 40 миллиард доллар юбориши маълум бўлди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Киев области
Украиналик шифокорлар Киевдан ғарбдаги Заваловка қишлоғида эксгумация (мурдани суд-медицина экспертизаси учун гўрдан ковлаб олиш) қилинган россиялик аскар жасадини олиб кетмоқда. Бугунги кунда Украинада 230 нафар атрофидаги ҳалок бўлган россиялик аскарлар эксгумация қилинган. Уларнинг аксари Киев атрофидаги ҳудудлардан топилган.
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Харков области
Харков атрофидаги Северная Салтовка районида ракета зарбаларидан шикастланган бино. 10 май куни Украина мудофаа вазирлиги мамлакат қуролли кучлари россиялик ҳарбийларни област чегарасигача чекинтиргани ҳақида маълум қилди.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харковдан 24 километр масофада жойлашган Олҳовка қишлоғидаги уйи олдида йиғлаётган аёл.
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA
Полиция ва кўнгиллилар Харков яқинидаги Степанки қишлоғи бомбардимон қилиниши вақтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакили жасадини эксгумация қилмоқда.
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар