16:49 / 12.05.2022
5 968

Россия Европа ва АҚШ компанияларига қарши жавоб санкциялари киритди

Россия Европа ва АҚШ компанияларига қарши жавоб санкциялари киритди
Фото: Reuters
Россия ҳукумати Европа ва АҚШнинг санкцияларга тушган компаниялари рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга асосан «Газпром»нинг собиқ шуъба компаниялари, жумладан, Gazprom Germania киритилди. Компания ўз навбатида, Gazprom NGV Europe, Wingas, Astora, Gazprom Marketing&Trading, Vemex ва бошқа компанияларни бошқаради.

Рўйхатга Франция, Германия, Европанинг бошқа мамлакатлари, Сингапур ва АҚШнинг жами 31та компанияси киритилди.

Қайд этилишича, рўйхатдан жой олган компаниялар билан қатор операциялар ўтказиш тақиқланади. Хусусан, Россия ҳукумати, компаниялари ва фуқаролари улар билан ҳамда улар назоратидаги компаниялар билан шартнома туза олмайди. Бундан ташқари, улар билан тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш ва молиявий операциялар ўтказиш тақиқланади.

Санкциялар рўйхатидан жой олган компаниялар кемалари Россия портларига кира олмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Европа ва АҚШ компанияларига қарши жавоб санкциялари киритди