
Фото: РИА Новости
Москвада 16 май куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"16 май куни КХШТнинг 30 йиллиги муносабати билан Москвада ташкилотга аъзо давлатлар саммити бўлиб ўтади", - деди у.
Песковнинг сўзларига кўра, КХШТ мамлакатлари раҳбарлари учрашувида Украинадаги вазият мавзуси ҳам муҳокама қилиниши мумкин.
Саммит доирасида Россия ва Беларус президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко учрашув ўтказади.
КХШТ хавфсизлик масалалари бўйича тузилган ташкилот бўлиб, унга Арманистон, Беларус, Россия, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар