date
views 6 422

Украина ташқи ишлар вазири Киев Москва билан музокараларга тайёрлигини айтди

Украина ташқи ишлар вазири Киев Москва билан музокараларга тайёрлигини айтди
Фото: Mads Claus Rasmussen / EPA / ТАСС
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Киев Москва билан музокараларга тайёрлигини, аммо Россия томонининг ултиматумларини қабул қилмаслигини айтди.

"Биз музокараларга тайёрмиз. Аммо Россиянинг ултиматумларини қабул қилишга тайёр эмасмиз", - деди у Die Welt нашрига берган интервюсида.

Шу билан бирга, Кулеба Россия музокаралар столига ўтиришни истамаётгани, балки ҳарбий ҳаракатларни давом эттирмоқчилигини таъкидлади.
"Асл муаммо шундаки, Россия реал ва мазмунли музокараларга тайёрлигини кўрсатмаяпти", - деди Украина ташқи ишлар вазири.

Унинг сўзларига кўра, "Киевга ғалаба учун учта нарса керак: украинча матонат, феъл-атвор ва жанговар қудрат, керакли қуролларнинг етказиб берилиши ва Россияга қарши санкциялар".

"Агар учала омил бирлашса, биз бу урушда ғолиб чиқамиз", - деди Кулеба.

Украина ташқи ишлар вазирининг фикрича, Европа "Россия нефти ва газини сотиб олишда давом этадиган бўлса, Россия ҳарбий машинасини тўхтатиб бўлмайди".
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ташқи ишлар вазири Киев Москва билан музокараларга тайёрлигини айтди
LiveInternet