Россия Мудофаа вазирлиги Пентагоннинг Харьков яқинидаги руҳий асаб шифохонасида Украина фуқаролари устидан тажриба ўтказгани ҳақидаги маълумотларга эга. Бу ҳақда Россия Қуролли кучларининг радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов маълум қилди.
“Биз Пентагоннинг 1-сонли руҳий асаб касалхонасида (Харьков вилояти Стрелечье қишлоғи) Украина фуқаролари устидан ғайриинсоний синовларини фош қилувчи янги маълумотларни қўлга киритдик. Тажриба қилинаётганларнинг асосий мезони жисмоний силласи қуриган 40-60 ёшдаги эркак жинсли беморлар гуруҳи бўлган”, - деди Кириллов.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Украинадаги асаб касалхонаси беморлари устидаги биологик тажрибаларда ўз экспертларининг иштирокини яширишга уринган.
“Биологик тадқиқотларни ўтказганларнинг АҚШга алоқаси борлигини яшириш учун экспертлар учинчи мамлакатлар ҳудуди орқали келишган”, - деди Кириллов. У Флорида штатидан бўлган Линда Опортонинг суратини кўрсатди ва у бундай тадқиқотларда бевосита қатнашганини қайд этди.
“2022 йил январида тадқиқот ўтказган хорижий фуқаролар зудлик билан эвакуация қилинган, улар фойдаланган асбоб-ускуна ва препаратлар Украинанинг ғарбий вилоятларига олиб кетилган”, - деди Россия ҚКнинг радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар