Фото: Zakon.kz
Қозоғистон коррупцияга қарши курашиш агентлиги раисининг ўринбосари Ўлан Сарқуловнинг баёнотига кўра, мамлакатдаги ҳар бешинчи жиноят давлат харидлари соҳасида юз беряпти.
Давлат харидларининг бюджет харажатларидаги улуши 30 фоизни, Қозоғистон ЯИМда эса тахминан 5 фоизни ташкил этади. Бу бозорга кучли иқтисодий таъсир дегани. Бюджет харажатларининг катта айланмаси давлат харидларининг коррупцион жозибадорлигини оширмоқда, деди Сарқулов.
Таъкидланишича, 2020 йилдан 2022 йилнинг биринчи чорагига қадар 418 та жиноят иши кўриб чиқилиб, 162 нафар шахсга ҳукм ўқилди. Таҳлиллар бу жиноятларнинг қарийб 80 фоизи бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва бажарилган ишлар учун қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ва давлат харидлари ғолиблиги учун пора бериш билан боғлиқ эканини кўрсатди. Давлат маблағларини энг кўп ўзлаштириш қурилиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият соҳаларида кузатиляпти. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар