Фото: «ТАСС»
Жанубий Осетия Республикаси (Кавказортида қисман тан олинган давлат) амалдаги президенти Анатолий Бибилов 17 июль куни республиканинг Россияга қўшилиши тўғрисида референдум ўтказиш ҳақидаги фармонни имзолади, деб ёзади Meduza.
«Жанубий Осетия Республикаси халқининг Россияга қўшилиш борасидаги тарихий интилишини ҳисобга олган ҳолда конституциянинг 50-моддаси 16-бандига мувофиқ қарор қиламан: Сиз Жанубий Осетия Республикаси ва Россиянинг бирлашишини қўллаб-қувватлайсизми, деган масала бўйича референдум белгилансин», — дейилади фармон матнида.
Бибилов Россия таркибига кириш учун «ҳуқуқий қадамлар» ҳақида март охиридаёқ эълон қилган ва улар 10 апрель кунги Жанубий Осетия президенти сайловидан кейин якунланишига ваъда берган эди. 8 май куни бўлиб ўтган овоз беришнинг иккинчи босқичида Бибилов «Нихас» сиёсий партияси етакчиси Алан Гаглоевга енгилди. Сайланган президент «вақти келиши билан» Жанубий Осетия референдумга тайёр бўлишини маълум қилди.
Дунё мамлакатларининг кўпчилиги Жанубий Осетия мустақиллигини ҳам, унинг президенти сайловлари натижаларини ҳам тан олмайди.
Эслатиб ўтамиз, 30 март куни Бибилов Жанубий Осетия Россияга қўшилишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилди. «Россия билан бирлашиш бизнинг стратегик мақсадимиз, деб ҳисоблайман. Бизнинг йўл. Одамларнинг интилишлари. Ва биз бу йўлдан борамиз. Яқин кунларда тегишли қонуний чоралар кўрамиз. Жанубий Осетия Республикаси ўзининг тарихий ватани – Россиянинг бир қисми бўлади», — деди Бибилов.
Кейинроқ у агар Жанубий Осетия Россия Федерацияси таркибига қўшилса, Шимолий Осетия билан бирлашиб, Россиянинг ягона субъектига айланиши мумкинлигини айтди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас