Фото: WAM
Бирлашган Араб Амирликлари Олий федерал кенгаши 14 май, шанба куни Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси, марҳум президент Халифа ибн Зайд Ол-Наҳаённинг укаси шайх Муҳаммад ибн Зайд Ол-Наҳаённи мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. Бу ҳақда WAM миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, кенгаш бир овоздан Абу-Даби валиаҳд шаҳзодасини Бирлашган Араб Амирликлари президенти деб сайлаган. Кенгаш мажлисига вақтинчалик давлат раҳбари вазифасини бажараётган вице-президент ва бош вазир, Дубай амирлиги ҳукмдори шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Араб Амирликлари президенти ва Абу-Даби амири Халифа ибн Зайд Ол-Наҳаён 13 май куни узоқ давом этган касалликдан сўнг 73 ёшида вафот этди.
Сўнгги йилларда БАА президенти давлат ишлари билан деярли шуғулланмасди, мамлакатни бошқаришни пойтахт амирлиги Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайдга топшириб қўйганди.
Марҳум Халифа ибн Зайд Ол-Наҳаён БАА асосчиси Зайд Ол-Наҳаённинг тўнғич ўғли бўлган бўлса, шайх Муҳаммад ибн Зайд Ол-Наҳаён унинг учинчи ўғлидир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас