Фото: «ТАСС»
Грузия ҳукумати Жанубий Осетияда ҳудуднинг Россия таркибига қўшилиши бўйича ўтказиладиган референдумни тан олмайди. Бу ҳақда «Грузин орзуси – Демократик Грузия» ҳукмрон партияси вакили Ираклий Кобахидзе маълум қилди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, мамлакат мазкур масалада аниқ сиёсий позицияга эга.
«Албатта, биз Жанубий Осетиядаги ҳукуматни де факто тан олмаймиз, у ердаги сайловларни ҳам, референдумни ҳам. Шу сабабли бизнинг бу борадаги нуқтаи назаримиз аниқ ва равшан. Мазкур йўналишда ҳаракатланишда давом этамиз»,— деган Кобахидзе журналистлар билан суҳбатда («ТАСС» иқтибоси).
Жанубий Осетия президенти Анатолий Бибилов ҳудуднинг Россияга қўшилиши ҳақидаги режалар ҳақида 30 март куни эълон қилганди. У Шимолий Осетия билан бир ҳудудга бирлашиш таклифини берган. Апрелда Жанубий Осетияда президентлик сайловлари ўтказилган ва 56,09 фоиз олган Алан Гаглоев ғалабага эришган. Гаглоев Россияга қўшилиш бўйича референдумни кечиктириш ҳақида гапирган. Бироқ Бибилов умумхалқ муҳокамасини 17 июлга кўчиришга қарор қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас