Фото: НАТО расмий сайти
Берлинда НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда Финландия ва Швециянинг вакиллик масаласи ҳамда Украинадаги ҳолат муҳокама қилинди. Алянс етакчиси Столтенберг учрашувда Украинадаги воқеалар ҳақида гапирди.
«Уруш Россия кутганидек кечмаяпти. Улар Киевни ололмади, Харковдан ҳам чекинишяпти, Донбассга юришлари секин кечмоқда. Россия стратегик мақсадларига эриша олмаяпти. Путин Украина енгилишини истайди, аммо Украина ўз ерларини мардонавор ҳимоя қилмоқда ва бу урушда енга олади. НАТО эса ҳар қачонгидан кучли», деб Столтенбергнинг сўзларини келтирган НАТО расмий сайти.
НАТО бош котиби алянсга аъзо давлатларни Украинани қўллашда давом этиб, имкон қадар ҳарбий ёрдамни оширишга чақирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда