1 219
Британия разведкаси: Россия февралда Украина чегарасида тўплаган кучларининг учдан бир қисмини йўқотган
Фото: AFP
Россия армияси уруш бошланганидан буён урушдан олдин Украина билан чегарада тўплаган жанговар кучларининг учдан бир қисмидан айрилган. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазирлиги разведка маълумотларига асосланган ҳолда хабар тарқатди.
«Россиянинг Донбассдаги юриши жадаллигини йўқотди ва режадан анча ортда қолди. Дастлабки кичик ютуқларга қарамай, ўтган ойда Россия сезиларли йўқотишлар бериб ҳам сезиларли муваффақиятга эриша олмади. Ҳозирда Россия, катта эҳтимол билан, феврал ойида ҳужум қилиш учун жойлаштирилган қуруқлик кучларининг учдан бир қисмини йўқотган», — дейилади вазирлик хабарида.
Мудофаа вазирлиги хабарида Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида қанча россиялик аскар ҳалок бўлиб, қанчаси яраланиб сафдан чиққани тўғрисидаги баҳолар келтирилмаган.
Буюк Британия мудофаа вазирлиги Россия яқин ой давомида ҳужум темпини тезлаштира олиши қийин эканини қайд этган.
Британия разведкаси февралда Украина билан урушга жалб этилган рус қўшинлари сонини қандай ҳисоблагани аниқлаштирилмаган. Январ ойида АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украина билан чегарага жойлаштирилган россиялик ҳарбийлар сонини 100 минг кишига баҳолаган, 13 февралда — бу кўрсаткич 130 мингга, 20 февралда эса — 169-190 минг кишига ўсганди (россиялик ҳарбий хизматчилар билан бирга Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикалардаги ҳарбийларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда).
Украинада уруш бошланганидан буён РФ мудофаа вазирлиги икки бор Россия армияси йўқотишлари тўғрисида маълумот берган. 2 март куни вазирлик 498 аскар қурбон бўлгани ва 1597 нафари яралангани ҳақида хабар берганди, 25 март кунги маълумотномада эса — 1351 қурбон ва 3825 ярадор ҳақида гап кетади.
Украина қуролли кучлари Бош штаби 15 май ҳолатига кўра Россиянинг ҳарбий йўқотишларини 27,4 минг кишига баҳолаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас