Ростов вилоятининг Гуково шаҳрида тунда ҳарбий хизматга молотов коктейли ташлаган эркакни қидирилмоқда, деб хабар берган ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба 161.ru сайтига. Нашрнинг ёзишича, ҳарбий комиссарлик мулкига зарар етмаган, унинг ходимлари ёнғинни ўзлари ўчиришган. Маҳаллий полиция ўт қўйиш ҳақидаги маълумотлар текширилаётганини айтган.
Кейинги вақтларда Россия Федерацияси шаҳарларидаги ҳарбий комиссариатларга ўт қўйиш ҳодисаси кўпайиб кетди.
Baza телеграм канали хабарига кўра, 15 майга ўтар кечаси номаълум шахслар Волгоград шаҳри ва Рязан вилоятининг Пронск шаҳарчасидаги ҳарбий комиссарлик биноларига ҳам ўт қўйишга уриниш бўлган. Канал маълумотларига кўра, Волгоград ҳарбий комиссарлигида ёнғин ёрдамчи хоналарда, Рязанда эшик ва дераза ромларига ўт қўймоқчи бўлишган.
Феврал ойи охиридан бери Россияда Воронеж, Нижневартовск ва Омскда, шунингдек, Москва вилояти, Мордовия, Свердловск, Иваново ва Вологда вилоятларида ҳарбий рўйхатга олиш идораларига ўт қўйишга яна бир неча уринишлар содир этилгани маълум қилинган.
12 май куни Череповец шаҳри мэри Вадим Германов Росреестр идораси жойлашган бино деразаларига “молотов коктейли” ташлаган икки 16 ёшли йигитнинг ҳибсга олингани ҳақида гапирди. Мулозимнинг сўзларига кўра, улар ҳарбий комиссияга ўт қўйишни режалаштиришган, бироқ деразаларни адаштириб юборишган. Уларга қасддан мулкка зарар етказиш айби қўйилган.
Худди шундай ҳужум 5 март куни Саратов вилояти, Березовский шаҳрида содир бўлди. Маҳаллий аҳолидан бири ҳарбий комиссариат бўлимига “молотов коктейли” улоқтирган, натижада ёнғин чиққан. Бироқ яқин атрофда бўлган йўл-патрул хизмати ходимлари ёрдами билан тезда ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишди.
Иваново вилоятининг Шуя шаҳрида ҳам ҳарбий бўлим жойлашган бинонинг деразасидан “молотов коктейли” улоқтирган шахс қўлга олинди. Воқеа март ойида содир бўлган. Аммо бу шу каби воқеаларнинг ҳаммаси эмас.
Ўт қўювчилардан бири – март ойи бошида Луховицадаги ҳарбий комиссариатга ўт қўйган йигит ўз хатти-ҳаракати Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга қарши ифода эканлигини айтган. У россиялик ходимларнинг кейинги сафарбарлик ишларига тўсқинлик қилишга, Россия Федерацияси ҳаракатларидан норозилигини кўрсатишга интилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда