1 790
Россия Луганскни эгаллаш эвазига Украина ҳарбийларини Донбассда ўраб олиш режасидан воз кечди
Северодонецк, Луганск вилояти / Фото: Reuters
Россия қуролли кучлари қўмондонлиги Украина бўлинмаларини Донецкдан Изюмгача бўлган йўналишда кенг кўламли қамал қилишни якунлаш режасидан воз кечган, бунда Луганск областини эгаллашни якунига етказиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда АҚШ Урушни ўрганиш институти (Institute for the Study of War - ISW) таҳлилчилари маълум қилди.
15 май, якшанба куни эълон қилинган ҳисоботда экспертлар Луганск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг аввалроқ Россия армияси бош штаби Донецк областини қўлга кирита олмаслигини тушуниши ҳақидаги баёнотига қўшилди. Бироқ, Россия Луганск областининг маъмурий чегараларига етиб бориш имкониятига умид қилмоқда.
«Россия ҳарбий қўмондонлиги келажакда Северодонецк учун жангга устувор аҳамият бериши мумкин, бунинг учун баъзи саъй-ҳаракатлар Донецк вилоятининг шарқий қисмида Украина қуруқликдаги алоқа линияларини бузишга қаратилади. Россия кучлари Северодонецкни шимол ва жанубдан қўлга киритиш учун мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда. Бу Украина қўшинларининг дастлаб кўзда тутилганидан камроқ қуршовга олинишига олиб келиши мумкин», — дейилади ҳужжатда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, россияликларнинг Кременная ҳудудидаги Северский Донец дарёсини кесиб ўтишга бўлган муваффақиятсиз уринишлари Россия қуролли кучларини Украина қуролли кучларини шарқда, Рубежное орқали Северодонецкка яқинроқ ўраб олиш ва уларни бир неча йўналишда кенгроқ қамал қилиш режаларидан воз кечтириши мумкин.
Шу билан бирга, ISW Украинага бостириб кирган Россия армиясида жанговар тайёр захира аскарлар тугаган деб тахмин қилмоқда, бу эса қўмондонликни оддий армия бўлинмалари, денгиз пиёда аскарлари, хусусий ҳарбий компаниялар ва кўнгиллилар гуруҳларини қуролли кучларга ёллашга мажбур қилди. Украина қуролли кучлари бош штаби аввалроқ Белгород, Воронеж ва Ростов областларида россиялик 2500га яқин захирадаги аскарлар ҳарбий тайёргарликдан ўтаётгани ҳақида хабар берган эди.
«Бу захирадагилар сони баъзи ҳудудларда ўз шахсий таркибининг 20 фоизини йўқотган Россия бўлинмаларини тўлдириш учун етарли бўлиши даргумон, бунда батальон тактик гуруҳи ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, у Северский Донец дарёсидан ўтиш чоғида йўқ қилинди», - дейилади Америка институти хабарида.
Таҳлилчилар, шунингдек, Россия кучлари томонидан Украина жанубидаги аҳоли пунктларида позициялар мустаҳкамланганига ишора қилган. Уларнинг фикрича, бу Россия ушбу минтақада доимий назорат ўрнатишга интилаётганидан далолат беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда