
Россия президенти Владимир Путин Коллектив хавфсизлик шартномаси (КХШТ) ташкилотининг навбатдаги саммитида маъруза қилиб, НАТО рус чегараларига таҳдид қилаётганини айтган.
«Ҳозирги кунда НАТО ўз чегараларини кучайтириш ҳаракатида турибди. Бу орқали у «рамкаси»дан чиқиб кетяпти, бу ўз-ўзидан қўшимча эътиборимизга сабаб бўляпти. Уларнинг Россия чегарасига яқинлашиши биз учун таҳдид бўлиб қолаверади», деган Путин.
Бугун, 16 май куни КХШТнинг 20-саммити бошланган. Саммитда Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон давлат ва ҳукуматлари раҳбарлари қатнашмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар